Нега интернет тезлиги ҳамма жойда бир хил эмас, нархлар ҳам қиммат? Бу саволга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов жавоб берди.
"2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. Интернет провайдерларига республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нарҳларда ташкил этилди.
Ўзбекистонда интернет тезлиги 6%га, мобил интернет тезлиги эса 18% га ошган", — деди у.