Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нега Ҳомийлик марказларининг 1197 рақамига боғланиб бўлмайдм, доим банд?

Нега Ҳомийлик марказларининг 1197 рақамига боғланиб бўлмайдм, доим банд?

Нега Ҳомийлик марказларининг 1197 рақамига боғланиб бўлмаяпти, доимий банд? Ходимлар етишмайдими ёки моддий техник база етарли эмасми? Бу масалага Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева ойдинлик киритди.

"Ҳомийлик, хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари фаолиятини ташкил этиш бевосита вазирлик ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

Ҳозирда марказлар қошида ташкил этилган 1197 қисқа рақамлари орқали аҳоли мурожаатларини қабул қилиш Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жалб қилинган волонтёрлар томонидан олиб борилмоқда. 

Аҳоли мурожаатларини қабул қилувчи волонтёрлар гуруҳи барча зарур алоқа ва моддий-техника воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Агар сиз 1197 рақамига боғлана олмаётган бўлсангиз, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган 71-203-01-21 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз", деди у.

Киритилди: 15:34 11.08.2020. Ўқилди: 1864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!