Иккинчи давра олдидан "Нефтчи" жамоаси янги трансферни амалга оширди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, фарғоналиклар сафига Азизбек Амонов келиб қўшилди.
Азизбек Аманов 1997 йил 30 октябрда туғилган , Ўзбекистон миллий футбол жамоаси аъзоси ҳисобланади. Амонов БААнинг "Хорфаккан“ клубида қанот ярим ҳимоячиси ва ҳужумчи сифатида ўйнаган, шунингдек футболчи фаолияти давомида "Локомотив", "Буҳоро", "Истиқлол" (Эрон) ва "Насаф" жамоаларида тўп тепган.