Кения пойтахти Найробида етти қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, округ расмийлари қулаш Стейшн-роуд бўйлаб 233-ҳудуддаги Кахава-Уэст туманида содир бўлганлигини тасдиқлади. Ҳозирда қутқарувчилар ҳодиса оқибатларини бартараф этишмоқда, шунингдек, қўшни бинолардан одамларни эвакуация қилишмоқда.
Хабар қилинишича, вайроналар остида одамлар бор. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Воқеа жойига бир қанча идораларнинг қутқарув гуруҳлари юборилган.