2015 йилнинг 7 январида радикаллар томонидан ушбу сатирик нашр таҳририятига уюштирилган ҳужум пайтида ўта оғир яраланган Charlie Hebdo журналининг собиқ веб-мастери Симоне Фиески кеча Парижда ўлик ҳолда топилди. 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумга Муҳаммад пайғамбар карикатураларининг чоп этилиши сабаб бўлган.
Франция судлари 41 ёшли эркакнинг жасади меҳмонхонада топилганини маълум қилди, ўлим сабабини аниқлай олмади; "Тергов барча мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда", дейилади баёнотда.
Умуртқа поғонасидан ўқ жароҳати олган Фиески узоқ реабилитация курсидан ўтди. У Charlie Hebdo ҳужуми иштирокчиларидан бири Шариф Куачини ал-Қоидага ёллаган жиҳодчи Питер Шерифга қарши судда гувоҳлик берди.
Нашр навбатдаги сонини ўз ходими хотирасига бағишламоқчи. Ўлим муносабати билан Фиескига ҳамдардлик билдирганлар орасида Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олланд ҳам бор.