Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.
"Темирйўлэкспресс" компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, байрамлар муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: