Бугун 10 декабрь, 2022 йил, шанба

O'ZB

Навоийлик қизлар Дубайда яшовчи фуқаронинг тузоғига илинди

Навоийлик қизлар Дубайда яшовчи фуқаронинг тузоғига илинди

2022 йил 13 январь Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н Навоий ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган эди.

Унга кўра, Конимех тумани Гулистон МФЙда рўйхатда туриб айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н интернет ижтимоий тармоғининг телеграмм мессенжери орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб фахш мақсадларда йўлдан оздириб, алдаб мамлакатдан олиб кетишни мақсад қилади.

Унинг жиноий режаси тўрига 20 ёшли хатирчилик О.Б ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Нлар илинади. Қизларнинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиабилет пуллари тўлаб берилиши ваъда қилиниб Ш.Ннинг шериги Г.Ш орқали Дубай шаҳрига олиб чиқиб кетилаётган вақтда шаҳар ИИБ терроризм ва экстримизмга қарши курашаиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбир натижасида одам савдосига чек қўйилди.

Киритилди: 12:30 29.01.2022. Ўқилди: 5116 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!