Бугун 7 апрель, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Навоийда йўловчиларга шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси 10 кунга қамалди (видео)

Навоийда йўловчиларга шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси 10 кунга қамалди (видео)

Навоий шаҳрида 10 март куни йўналишсиз такси ҳайдовчиси марказий деҳқон бозори ҳудудидан 2 нафар йўловчини манзилига етказиб қўйиш учун машинасига ўтқизиб, уларга шилқимлик қилишга уринган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Такси ҳайдовчиси йўловчиларга беҳаё сўзларни гапиравергани сабаб улар ярим йўлда тушиб қолишга қарор қилган ва бу ҳақда ИИБ ходимларини огоҳлантирган.

«Таксичилик орқасидан оиламни боқаман. Янги бозор атрофида киракашлик қилиб юрганимда бир-икки аёл чиқди. Аёллар билан озроқ ҳазиллашиб, уятсиз сўзларни айтдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Мени кечиришларини сўрайман», — дейди такси ҳайдовчиси.

Шунингдек, у ўзига ўхшаган таксичиларни мижозларга хушмуомала бўлишга чақирган.

Муомала маданиятини унутган ҳайдовчига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 11:33 25.03.2020. Ўқилди: 1790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!