Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Навоийда номаълум шахс томонидан олиб қочилган "Lacetti" Томди туманидан топилди

Навоийда номаълум шахс томонидан олиб қочилган "Lacetti" Томди туманидан топилди

Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи С.С одатда ҳар куни ўзининг “Lacetti” русумли автомашинасида ишга қатнайди. Ўша кун ҳам у “Навоий-уран” ДУК корхонасига қарашли геология экспедициясининг Томди-Зарафшон автомобил йўли четида машинасини қўйиб кетганди. Кечга яқин ишдан чиқиб қарасаки, машинаси жойида йўқ. Зудлик билан туман ИИБга мурожаат қилди.

Ҳолат бўйича вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинди. Тезкор-қидирув тадбири натижасида ушбу жиноятни томдилик 27 ёшли К.П содир этганлиги аниқланди. Ва яна аниқландики, К.П машинани ўғирлаб Томдибулоқ МФЙ томон ҳайдаган ва чўл қумлоқларида ботиб, ҳаракатдан тўхтагани сабаб қочиб кетишга улгурмаган эди.

Ҳозирда К.Пга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:29 28.11.2022. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!