Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Навоийда 14 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Навоийда 14 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Навоий вилояти Кармана туманидаги 30-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўзини осиб, вафот этди. Бу ҳақда марҳуманинг онаси «Газета.uz»га хабар қилди.

Нашр билан суҳбатлашган аёл унинг қизи (2010 йил 8 июль куни туғилган) мактабда ўқитувчилари билан тортишгандан сўнг бунга қўл урган деб ҳисобламоқда.

«27 февраль куни „Геометрия“ дарсида ўқитувчиси қизимга оғзидаги нарсани олиб ташлашини айтган, қизим қорни очлигини айтиб, буни рад қилган. Кейин оғзаки тортишув келиб чиққан. Ўқитувчиси шунда „Сенинг қанақа қизлигингни жуда яхши биламан“ дея номига ёмон гап айтган. Қизим уйга келиб ўқитувчим шунақа деди, деб хафа бўлиб айтиб берди. Эртаси куни синф раҳбари уни жойини ўзгартириб, бошқа қиз билан ўтқазган. Қизим у қиз билан ўтиришни хоҳламаслигини айтган. Шундан кейин яна ўқитувчиси билан тортишган ва дарсдан чиқиб кетган. Уйга келганда „Бошим оғрияпти ойи“ деб айтди. Дори ичиб ухлаб ол, дедим. Бироздан кейин қарасам қўйхонада ўзини осиб қўйибди», — дейди қизнинг онаси.

Мактаб маъмурияти ўша куни ўқитувчи ва қиз ўртасида тортишув бўлганини тасдиқлади ва охирги кунларда қизнинг руҳиятида ўзгариш кузатилмаганини маълум қилди. Мактаб директори охирги вақтлар бу мактабда ўқувчилар ўлими кўпайиб кетгани юзасидан психологик суҳбатлар ва профилактик тадбирлар ўтказилаётганини қайд этди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, ҳолат 2025 йил 28 февраль куни соат 10:30 ларда Кармана тумани, “Янгиҳаёт” МФЙ, Ал-Бухорий кўчаси, 50-уйда содир бўлган. 2010 йилда туғилган вояга етмаган I.Ж. яшаш хонадонининг хўжалик биносида арқон билан ўзини ўзи осиб, жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.

Унинг ўлим сабаби дастлабки текширув натижасига кўра, механик асфиксиядан келиб чиққани аниқланган.

Киритилди: 16:40 03.03.2025. Ўқилди: 2719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!