Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Навоий вилоятида ИИБ қидирувидаги шахс қўлга олинди

Навоий вилоятида ИИБ қидирувидаги шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятида фирибгарлик жиноятини содир этишда гумон қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қидирувида бўлган шахс Навоийда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, у Т.Ю. исмли ушбу шахсга Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, терговдан яширингани учун Ғиждувон тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган. Туманнинг Зарангари маҳалаласида рўйхатда турувчи бу шахснинг Навоий вилоятининг Кармана туманидаги яширинган манзили аниқланиб, ўша ерда ушланган.

Айни пайтда у тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Киритилди: 15:40 13.04.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!