Ўзэнергоинспекция Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нурота туманида жойлашган “Ж. М.” МЧЖга қарашли тошни қайта ишлаш сексида ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 803,2 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.