Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Навоийсувқурилишинвест” ДМ, Қуйи Зарафшон ирригация тизими Ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция, “Н.С.” ва “B.Z.” МЧЖлар масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, шартномаларга асосан “DIVER” қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлса-да, қўшиб ёзиш натижасида 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.