Ўзбекистон-Қозоғистон орасидаги “Навоий” чегара постида 4 июнь соат 20:25 ҳолатига кўра, тирбандлик тўлиқ бартараф этилди, деб ҳабар қилмоқда Божхона қўмитаси.
Бугун ушбу постда икки давлат божхона хизматлари масъулларининг сайёр учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда томонлар шу кунларда кузатилаётган тирбандликни тезкор бартараф этиш чораларини кўришга келишиб олишган эди.
“Навоий” чегара назорат пункти орқали суткасига 40 мингга яқин фуқаро ва 2 мингга яқин енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланмоқда.