Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Навбатдаги халқаро иқтисодий инқироз Хитойда бошланиши мумкин

Навбатдаги халқаро иқтисодий инқироз Хитойда бошланиши мумкин

Foreign Affairs нашрининг ёзишича, Хитой жаҳон бозори қабул қила оладиганидан ҳам кўпроқ маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Ҳозирнинг ўзида жаҳон саноат ишлаб чиқаришининг қарийб 30 фоизи ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келади, 2030 йилга бориб эса бу улуш 45 фоизга етиши мумкин.

"Хитойнинг савдо профицити 2025 йилда 1,2 триллион долларга яқинлашди, бу рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади. Келгусидаги ортиқча ишлаб чиқариш ва савдо тўсиқларининг ўсиши Хитой экспортини издан чиқариши, оммавий банкротликлар ҳамда банк секторида муаммоларни келтириб чиқариши, унинг оқибатлари эса бутун жаҳон иқтисодиётига таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд", дейилади мақолада.

Киритилди: Бугун 11:05. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!