Тошкент вилояти ИИББ Телеграм'га юборилаётган навбатдаги найранг ҳақида огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Телеграмъда танишларингиз аккаунтидан совға юборилгани ҳақида хабар келиши мумкин. Бу каби хабарлар тузоқ экани ва ҳаволани очмаслик кераклиги айтилади хабарда.
"Агар сизга яқин инсонингиздан шундай хабар келса ҳам ишонманг, ҳеч нарсани босманг, чунки ўша инсон ҳам фирибгарлар тузоғига илинган бўлади", деб огоҳлантирди Тошкент вилоят ИИББ матбуот котиби.
Агар "Фаоллаштириш" сўзи устига боссангиз, фирибгарларнинг сохта сайтига кириб қоласиз ва улар Telegram аккаунтингиз бошқарувини қўлга киритади.