НАТОга аъзо йирик давлатларнинг Украинанинг альянсга аъзо бўлиши борасидаги позициялари ўзгармади.
Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
"Мен катта давлатлар, жумладан, АҚШ позицияларида ҳеч қандай ўзгаришларни кўрмаяпман. Американинг янги маъмурияти илк кунданоқ бу борада қарорлар қабул қилмайди. Янги позициялар аниқланмагунча қарорлар қабул қилиш бироз вақт талаб қилиши мумкин", дея НАТОнинг исмини ошкор этмаган дипломати фикрларидан иқтибос келтирган газета.