"Польшанинг Бидгош шаҳрида Шимолий Атлантика альянси базасида қўшма таҳлил, ўқув ва таълим маркази (JATEC) очилди. У ерда Украина ва NATO Украина ҳарбийлари ва тинч аҳоли вакилларининг Россия агрессиясини қайтариш бўйича орттирган тажрибасини биргаликда ўрганади", дея хабар бермоқда DW нашри.
"Марказ ходимлари жанг майдонида қўллаш мумкин бўлган амалий ечимларни ишлаб чиқишга ҳисса қўшади", — дея таъкидлади Украина мудофаа вазири ўринбосари Сергей Боев.
JATEC хулосалари Украина аскарларини тайёрлаш ҳамда Шимолий Атлантика алянси мудофаа салоҳиятини кучайтириш учун қўлланилади. Марказнинг вазифаларидан бири Украина ва NATO’нинг янада яқинроқ ҳамкорлик қилиши ҳамда Украина Қуролли кучларининг алянс билан мувофиқлигини оширишдир.
Бу Шимолий Атлантика алянси ва Украина ўртасидаги илк қўшма ҳарбий-фиуқаролик ташаббуси бўлиб, алянс тарихида NATO’га аъзо бўлмаган давлат билан биринчи шундай ҳамкорлик ҳисобланади. JATEC бевосита NATO’нинг Бирлашган қўшма қўмондонлигига бўйсунади. Унда 70 дан ортиқ мутахассис фаолият юритади, уларнинг чорак қисми украиналиклардан иборат.