Украина - НАТО Кенгаши ноябрь ойида Россиянинг Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига қарши янги баллистик ракетани қўллагани бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Франциянинг АФП агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .
«Украина ва НАТО сешанба куни Россиянинг гипертовушли баллистик ракетасининг Украинага зарбасини баҳолаш учун Украина-НАТО кенгашининг йиғилишини ўтказади», дейилади агентлик хабарида.