Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

NATO Украина бўйича тинчлик келишувини имзолаш учун Киевни алянсга қабул қилишдан воз кечиши керак

NATO Украина бўйича тинчлик келишувини имзолаш учун Киевни алянсга қабул қилишдан воз кечиши керак

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия хавфсизлиги учун кафолатлар "Украинанинг NATO'га аъзо бўлиши ва унинг ҳудудида хорижий ҳарбий контингентларнинг жойлаштирилиши ёки Россияга ҳарбий босим ўтказиш учун фойдаланилишини истисно қилиши" лозим.

"Ушбу кафолатларнинг бир қисми сифатида Украина нейтрал мақомга эга бўлиши ва NATO давлатлари уни алянсга қабул қилишдан воз кечиши керак", — дея таъкидлади дипломат.

Грушко, шунингдек, Украинада Европа тинчликпарвар кучларининг мавжуд бўлишига қарши чиқди.

"NATO контингенти Украинада қандай ном остида жойлаштирилишини фарқи йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар улар Украинада пайдо бўлса, бу уларнинг можаро зонасида эканлигини англатади", — дея қўшимча қилди Грушко.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Москва бу масалалар бўйича Евроиттифоқ билан музокараларга тайёр, бироқ Брюссел "ўзини Россиядан изоляция қилмоқда".

Киритилди: 12:39 17.03.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!