Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

НАТО Туркияни мақтамоқда

НАТО Туркияни мақтамоқда

НАТО Бош котиби Марк Рютте Anadolu агентлигига берган шарҳида Истанбулдаги тинчлик музокаралари истиқболини изоҳлаган ҳолда, яқин кунларда Украинадаги вазият яхшиланиши мумкинлигини таъкидлади.

"Менимча, бу ҳафта, шунингдек, кейинги ўн кун, икки ҳафта ичида Украинадаги вазиятни ҳақиқатан ҳам яхшилаш имконияти мавжуд. Албатта, бу (Украина президенти Владимир) Зеленский раҳбарлигида, аммо Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг кучли таъсири остида амалга оширилади. Бу жараёнда Туркия ҳам муҳим роль ўйнайди," - деди Рютте.

Шу билан бирга, бош котиб Анқаранинг Россия-Украина урушини тўхтатишга қаратилган Истанбулдаги тинчлик музокараларидаги ролини юқори баҳолади, дейилади хабарда. Шунингдек, у Туркиянинг мудофаа саноати НАТО учун муҳимлигини таъкидлади.

Киритилди: 21:07 14.05.2025. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!