НАТО расмийлари АҚШ президенти Дональд Трампга Гренландия АҚШга қўшилиши кераклиги ҳақидаги баёнотидан сўнг альянснинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини сезиларли даражада кенгайтиришни таклиф қилмоқчи.
Бу ҳақда DPA агентли хабар берди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда мазкур ташаббус ташкилот доирасидаги норасмий музокаралар доирасида муҳокама қилинмоқда. Ташаббусчилар Трампнинг Гренландия бўйича муҳокамалари натижасида юзага келган кескинликни бартараф этишга умид қилмоқда. Манбаларга кўра, альянснинг Арктикадаги иштирокини кенгайтириш, жумладан, америкаликларни тўғридан-тўғри юбориш орқали АҚШнинг минтақавий хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш мумкин бўлади.