НАТО етакчилари альянс саммитида АҚШнинг янги ёрдами тўхтатилгани сабабли Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма баёнот қабул қилмайди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
"Афтидан, НАТО саммитида иттифоққа аъзо 32 давлатдан ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшма баёнот берилмайди, чунки АҚШ президенти Дональд Трамп ёрдам кўрсатишни чеклаб қўйган", — дейилади агентлик баёнотида.
НАТО саммити 24-25 июнь кунлари Гаагада бўлиб ўтади.