НАТО Россиянинг қанотли ва баллистик ракеталари, шунингдек, реактив дронларига қарши 100 фоиз самарали ҳимояга эга эмас. Бу ҳақда Марказий ва Шарқий Европа мудофааси учун масъул бўлган НАТО Олий қўмондонлиги генерали Инго Герхартс The Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
«Россия реактив дронлар, қанотли ва баллистик ракеталар ишлаб чиқариш суръатларига эътибор беринг. Биз улардан 100 фоиз ҳимоялана олмаймиз», — деди генерал.
Унинг таъкидлашича, Россиянинг мазкур қуролларни ишлаб чиқариш кўлами НАТОнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятлари учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.