Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

NATO'нинг энг катта душмани бу унинг ўзининг ўзи — Россия Ташқи ишлар вазири

NATO'нинг энг катта душмани бу унинг ўзининг ўзи — Россия Ташқи ишлар вазири

NATO'нинг энг катта душмани бу унинг ўзининг ўзи — Россия Ташқи ишлар вазири.

Сергей Лавров бундай фикрни Анталия дипломатик форумидаги чиқишида айтиб ўтди.

Россия ТИВ раҳбарининг бошқа баёнотлари:

◾️ Евро-Атлантика ҳамжамиятининг барча саъй-ҳаракатлари янги урушга тайёргарликка қаратилган. Германия, Франция ва Буюк Британия бу жараённинг бошида турибди;

◾️ Москва ва Вашингтон АҚШнинг қўшма лойиҳалар бўйича таклифини муҳокама қилмоқда, Россия уни рад этмаган;

◾️ Россия ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш салоҳияти ҳар доим мавжуд, биз нормал муносабатларга эга бўлишимиз мумкин;

◾️ Украина можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли — низонинг асосий сабабларини бартараф этиш, Трамп буни яхши тушунади;

◾️ Россия Украина можароси контекстида аввало ҳудудлар эмас, балки одамлар ҳақида қайғурмоқда;

◾️ Қўшма Штатлар Украина бўйича можарони ҳал этишда ҳудудий масалаларни ҳал қилиш зарурлигини тушунмоқда;

◾️ Байден маъмуриятининг Россияни яккалашга уриниш сиёсати “аҳмоқона ҳаракат” бўлган;

◾️ Россия Туркияга моратарий кучга кирганидан бери Украина томонидан энергия объектларига қилинган ҳужумлар рўйхатини топширди;

◾️ СССР ва Россия ўз вақтида NATO'нинг шарққа кенгаймаслиги ҳақидаги ваъдаларини ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўймаган, чунки Россия тарихида келишувларни оғзаки тузиш ва сўзга ишониш анъанаси бўлган. Ўша пайтда NATO раҳбарлигида бўлганлар бу анъанани билмаган.

Киритилди: 19:04 12.04.2025. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!