Агар Эрон Европадаги АҚШ ҳарбий иншоотларига ҳужум қилса, НАТО ўз аъзоларига қарши таҳдидларга жавоб беришга тайёр.
Бу ҳақда альянс вакили CNNга маълум қилди.
"НАТО ҳар қандай таҳдидга қарши туришга тайёр ва барча иттифоқчиларни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради", деди у.
Ушбу баёнотлар Financial Times газетаси Эронга яқин манбаларга таяниб, агар Вашингтон урушни кучайтирса, Теҳрон Европадаги АҚШ ҳарбий иншоотларига ҳужум қилишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берганидан кейин пайдо бўлди.
Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасида мустаҳкамланган НАТОнинг коллектив мудофаа тамойилига кўра, альянснинг бир аъзосига қилинган ҳужум барчага қилинган ҳужум ҳисобланади. Бугунги кунга қадар ушбу модда фақат бир марта - 2001 йил 11 сентябрда Қўшма Штатларда содир бўлган террористик ҳужумлардан кейин қўлланилган.