Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

NATO Европадаги ҳарбий иштирок бўйича баҳслар фонида Косоводаги қўшинлари сонини қисқартирмоқда

NATO Европадаги ҳарбий иштирок бўйича баҳслар фонида Косоводаги қўшинлари сонини қисқартирмоқда

NATO Европадаги ҳарбий иштирок бўйича баҳслар фонида Косоводаги қўшинлари сонини қисқартирмоқда – The Insider.

Нашрнинг ёзишича, алянс қисман тан олинган ушбу республикада хавфсизлик соҳасидаги вазият барқарор яхшиланиб бораётганини важ қилиб, Косоводаги қўшинлари сонини қисқартиришини эълон қилди.

"Косовода хавфсизлик билан боғлиқ вазият умуман олганда барқарор қолаётгани сабабли, алянс KFOR кучлари иштирокини оптималлаштиради ва келгуси йил давомида уларнинг сонини босқичма-босқич мослаштириб боради", дейилади баёнотда.

Айнан қанча ҳарбий хизматчи олиб чиқиб кетилиши ҳозирча номаълум, чунки NATO тафсилотларни очиқламаган. Шу билан бирга, алянс ўзи учун "стратегик аҳамиятга эга" бўлган ушбу минтақада "хавфсизлик бўшлиғи пайдо бўлишига йўл қўймаслигини" билдирган.

Оптималлаштириш жойлардаги вазиятга қараб босқичма-босқич амалга оширилади ва агар хавфсизлик билан боғлиқ воқеалар талаб қилса, бу жараён ортга қайтарилиши мумкин.

Маълумот учун, айни пайтда Косовода NATO давлатлари ва ҳамкор мамлакатлардан келган 4600 нафар аскар бор. Энг катта контингентлар ҳозирда Италия (907), АҚШ (590), Венгрия (408) ва Туркияга (382) тегишли. Алянс қўшинлари Сербиянинг собиқ автоном ўлкаси бўлган Косовода 1999 йилнинг июн ойидан буён жойлаштирилган.

Ўшанда Куманово ҳарбий-техник келишуви имзоланиб, у Косоводаги этник тозалашлар фонида Сербиянинг 78 кунлик бомбардимон қилинишига чек қўйган эди. NATO кучларининг Косоводаги мандати БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1244-сонли резолюциясига асосланади.

Киритилди: Бугун 20:41. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!