Текширув натижаларига кўра, Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Нурбек Турдиев томонидан ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати тасдиқланган.
Шу сабабли мансабдор шахсга 41 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Шунингдек, унинг ҳақоратли хатти-ҳаракатлари юзасидан масала Одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқилиши учун вилоят ҳокимлигига тегишли тақдимнома киритилган.
Ҳолат бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.