Илон Маск SpaceX акциялари савдоси бошлангач расман тарихдаги илк доллардаги триллионергa айланди.
Бу ҳолат SpaceX акциялари Nasdaq биржасида савдога қўйилганидан сўнг дарҳол юз берди.
Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, акциялар нархи 150 доллар атрофида бўлганда Маскнинг умумий бойлиги 1,05 триллион долларга етган. Бу сумманинг ярмидан кўпроғи унинг SpaceX'даги улушига тўғри келади, қолган қисми эса Tesla, Neuralink, The Boring Company ва бошқа активлардан иборат.
SpaceX'нинг умумий бозор қиймати 2 триллион доллардан ошди (IPO доирасидаги дастлабки баҳолаш 1,77 триллион доллар эди).