НАТОга аъзо давлатлар ўз ҳаво кенгликларига кириб келиши мумкин бўлган дронларга қарши туриш учун қимматбаҳо қирувчи самолётлар ва ракеталардан фойдаланишга қурби етмайди.
Бу ҳақда Financial Times (FT) ғарб дипломатларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, бир нечта дрон тўдаларининг нархи тахминан 20 минг долларни ташкил қилади, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар эса 500 минг доллар туради, битта қирувчи самолётнинг нархи эса 100 миллион доллардан ошиши мумкин.
10 сентябрь куни эрталаб Польша армияси оператив қўмондонлиги мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб кирган бир қанча объектлар йўқ қилингани ҳақида маълум қилди. Улар дрон эканлиги аниқланган. Бош вазир Дональд Тускнинг сўзларига кўра, 9 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси мамлакат ҳаво ҳудудининг 19 та бузилиши қайд этилган. Ҳодисага жавобан НАТО Польша илтимосига биноан Шимолий Атлантика Шартномасининг 4-моддасига асосланиб, иттифоқ аъзолари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказишга киришди.