Бугун 24 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

NATO давлатлари чегарасини бузган Россия самолётларини уриб тушириш керак — Чехия президенти

NATO давлатлари чегарасини бузган Россия самолётларини уриб тушириш керак — Чехия президенти

Петр Павелнинг айтишича, алянс давлатлари ўз ҳаво ҳудудига Россия ҳарбий самолётлари томонидан содир этилаётган бузилишларга қатъий жавоб қайтариши лозим.

"Шундагина Россия ўз хатосини англайди ва рухсат этилган чегараларни босиб ўтганини тушунади. Афсуски, бу йирик можаро билан тўқнашув хавфини туғдирадиган нозик мувозанат масаласи, лекин биз ёвузлик олдида орқага чекина олмаймиз", — деди Павел Чехия телевидениесига берган интервюсида.

Петр Павел олдин NATO ҳарбий қўмитасига раҳбарлик қилган. Унинг бу изоҳи сентябр ойида юз берган бир қатор ҳодисалардан сўнг янгради. Сентябрда Россияга тегишли дронлар ва қирувчи самолётлар NATO'га аъзо Шарқий Европа давлатлари – Полша, Руминия ва Эстония ҳаво ҳудудини бузган эди.

Киритилди: 16:51 21.09.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!