Финляндия ва Россия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ҳақида гапиришга ҳали эрта . Бу ҳақда ушбу НАТО мамлакати ташқи ишлар вазири Элина Валтонен маълум қилди .
Шунингдек, у Финляндия Россияни душман деб ҳисобламаслигини ва яхши қўшничилик муносабатларини кутишини таъкидлади. Бироқ, бу Москва халқаро шартномалар тизимига қайтиш истагини қачон намоён этишига боғлиқ . Бундан ташқари, Хелсинки Россияни санкциялар орқали заифлаштиришга қаратилган стратегияни амалга оширишни давом эттириш ниятида.