Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа “дронлар тўсиғи”дан юз ўгирди — Россия билан чегарада хавф сақланиб қолмоқда

Европа “дронлар тўсиғи”дан юз ўгирди — Россия билан чегарада хавф сақланиб қолмоқда

Европа Россия билан чегарада "дронлар тўсиғи" бўлишини хоҳламайди.

ЭРР телерадиокомпанияси хабар беришича, Европа Иттифоқи Эстония ва Литванинг Россия билан чегарада "дронларга қарши тўсиқ" қуриш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги илтимосини рад этди.

Эстония ва Литва чегара хизматлари биргаликда "дронларга қарши тўсиқ" барпо этиш учун Европа Иттифоқидан молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Лойиҳада Россия билан шарқий чегарани назорат қилиш ва дронларга қарши ускуналар ўрнатиш назарда тутилганди. Эстония ҳукумати бу мақсадлар учун уч йил давомида тахминан 12 миллион евро ажратишни, қўшимча маблағни эса Европа Иттифоқи жамғармаларидан жалб қилишни режалаштирган эди.

Бироқ, Европа Иттифоқи бу ташаббусни маъқулламади. Энди Эстония ва Литва лойиҳани амалга ошириш учун мустақил равишда бошқа молиялаштириш манбаларини излашига тўғри келади.

Киритилди: 22:53 07.04.2025. Ўқилди: 1453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!