Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Украина чегарасидаги базани бўшатмоқда – бу нима дегани?

АҚШ Украина чегарасидаги базани бўшатмоқда – бу нима дегани?

АҚШ Украинага ҳарбий таъминот етказиб берувчи асосий марказ бўлган Полшанинг Ясенки шаҳридан қўшин ва техникасини олиб чиқишини эълон қилди.

Полшанинг Украина билан чегарасидан 50 километр узоқликда жойлашган Ясенкидаги вақтинчалик базасидаги шахсий таркиб ва ​​техниканинг қайта жойлаштирилиши ҳақида Қўшма Штатларнинг Европа ва Африкадаги қўмондони генерал Кристофер Донаҳю маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу қарор бюджетни тежаш билан боғлиқ, чунки Полшада капитал объектлар яратилган бўлиб, уларга катта инвестициялар киритилган. Шу билан бирга, Ясенкидаги базадан Полша ҳарбийлари ва NATO кучлари фойдаланишда давом этади.

"Ясенки орқали Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштириш бўйича ишлар Полша ва NATO бошчилигида давом этади, бунда иштирок этувчи АҚШ ҳарбийлари сони камаяди", — дея қўшимча қилди генерал Донаҳю.

Маълумот учун, Ясенкидаги база 2022 йилда Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан кейин ташкил этилган бўлиб, мазкур база орқали орқали Украинага ҳарбий ёрдам юборилади.

Киритилди: 20:07 08.04.2025. Ўқилди: 2492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!