Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

НАТО бош котиби: Иттифоқчилар Украинанинг қурол-яроққа бўлган эҳтиёжини қондиради

НАТО бош котиби: Иттифоқчилар Украинанинг қурол-яроққа бўлган эҳтиёжини қондиради

Иттифоқдош давлатлар Украинага керакли барча қурол-яроқ билан тўлиқ таъминлайди.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Украина бу масалада хотиржам бўлиши мумкин.

Шунингдек, Рютте АҚШ ва НАТОнинг Украинага тезкор равишда муҳим қурол-яроқ ва ускуналар етказиб беришга қаратилган қўшма ташаббуси — PURL дастури учун 15,5 миллиард доллар албатта ажратилишини тасдиқлади.

У молиялаштиришда айрим давлатлар ўртасида номутаносиблик борлигини тан олди:

«Ҳозирда иттифоқдошларнинг учдан икки қисми PURL дастурида иштирок этяпти. Молиявий юкни тақсимлаш муаммоси бор, аммо у ҳал этилади», — деди НАТО бош котиби.

Киритилди: Бугун 19:17. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!