Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

НАТО бош котиби: "Биз Грузияда содир бўлаётган воқеалардан хавотирдамиз"

НАТО бош котиби: "Биз Грузияда содир бўлаётган воқеалардан хавотирдамиз"

Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте маълум қилди.

"Албатта, биз сайловларга ҳар қандай аралашувни қоралаймиз. Биз Молдовада содир бўлган воқеалардан хавотирдамиз, натижадан мамнунмиз, аммо яққол аралашув бўлди. Шу билан бирга, бу давлат ҳокимияти сайловларни ўзининг демократик тамойиллари асосида ўтказишга муваффақ бўлди", — деди Марк Рютте.

НАТО бош котибига кўра, у Грузияда содир бўлаётган воқеалардан ҳам хавотирда.

"Грузияга келсак, албатта, биз Грузиянинг ўзида содир бўлаётган воқеалардан хавотирдамиз. Биз воқеаларни кузатмоқдамиз. Биз бу давлатни Европа Иттифоқи ва НАТО билан Евро-Атлантика интеграцияси йўлига қайтишга чақирамиз. Биз Грузиядаги воқеалардан хавотирдамиз ва кузатяпмиз. Сайлов жараёнига кимнингдир аралашувига келсак, буни қабул қилиб бўлмайди”, - деди Марк Рютте.

Киритилди: 15:14 04.12.2024. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!