Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

НАТО Болтиқ денгизида «Совуқ шамоллар» машғулотларини бошлади

НАТО Болтиқ денгизида «Совуқ шамоллар» машғулотларини бошлади

Финляндия ва Эстониянинг Болтиқ денгизи акваториясидаги ҳудудий сувларида НАТО машғулотлари бошланди.

Финляндия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2025 йил 24 ноябрдан 4 декабргача Финляндия жанубидаги Архипелаг денгизи (Болтиқ денгизининг бир қисми)да ва Фин кўрфази этагида Ҳарбий-денгиз кучлари бошчилигидаги «Freezing Winds 25» («Совуқ шамоллар-25») ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади. Қурол кучлар ва кемалар Эстониянинг ҳудудий сувларидан ҳам фойдаланади.

«Совуқ шамоллар» машғулотларида Финляндиянинг Шимолий Атлантика алянсидаги иттифоқчилари — Белгия, Дания, Германия, Латвия, Литва, Нидерландия, Полша, Франция, Эстония ва АҚШнинг 20 та ҳарбий кемаси ҳамда НАТОнинг миналарга қарши махсус гуруҳи (SNMCMG1) қатнашади, дейилади хабарда. Машғулотларга жами 5 минг нафар ҳарбий жалб этилган.

«Машғулотларда денгиз йўллари ва муҳим инфратузилмалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳам кўникмалар оширилади», — дейилади Финляндия МВ хабарида.

Киритилди: 13:12 24.11.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!