НАТО бир неча ой ичида Иордания пойтахти Амманда элчихона шаклида иш олиб борувчи Яқин Шарқ мамлакатлари билан алоқа қилиш учун офис очиш ниятида.
Бу ҳақда алянснинг Африка ва Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Хавер Коломина Тhe National нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ушбу офис бизга сиёсий маълумотларни тўплаш, минтақа давлатлари билан алоқада бўлиш ва вазият қандай ўзгариб бораётганини яхшироқ тушунишга ёрдам беради", — дея изоҳ берди НАТО махсус вакили.