НАТО Бош котиби Марк Рютте Бельгия мудофаа вазири Тео Франкен билан Бельгия ҳаво ҳудудида учувчисиз учоқларни кўриш сони ортиб бораётгани юзасидан музокара ўтказди. Муҳокама давомида Рютте Франкенни альянс ушбу таҳдидга қарши курашни қўллаб-қувватлашга тайёрлигига ишонтирди.
Бу ҳақда НАТО матбуот хизмати хабар берди.
"НАТО иттифоқчилари ушбу чақирувга жавоб бериш учун зарур ёрдам кўрсатмоқда", — дейилади баёнотда.
4 ноябрь куни Брюссел ва Льеж аэропортлари яқинида аниқланган номаълум дронлар билан боғлиқ бир қатор ҳодисалардан сўнг Бельгия ҳаво ҳудудини ёпди. Натижада, рейслар бошқа аэропортларга, жумладан Германиянинг Кёльн ва Нидерландиянинг Маастрихт шаҳарларига йўналтирилди.