Эроннинг Натанз шаҳридаги ядровий иншоотлар ичида радиологик ва кимёвий ифлосланиш аниқланди.
Бу ҳақда МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Эроннинг Натанз шаҳридаги ядровий иншоотлардаги радиологик ва кимёвий ифлосланишни радиациявий ҳимоя чоралари билан назорат қилиш мумкин.
Агентлик Гроссининг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда, "МАГАТЭ Эронга ядровий иншоотларни тўлиқ ҳимоя қилиш ва улардан тинч мақсадларда фойдаланишни давом эттириш учун мутахассисларни юборишга тайёр. Ядро иншоотларига ҳеч қачон ҳужум қилинмаслиги керак".