Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Насруллоҳнинг ўлдирилиши Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсирини тугатишнинг бошланишими?

 Насруллоҳнинг ўлдирилиши Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсирини тугатишнинг бошланишими?

Chatham House таҳлил маркази ходими Лина Хатиб The Times газетаси учун мақоласида Ҳизбуллоҳ етакчисининг Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсири учун ўлдирилиши оқибатларини баҳолади.

Аввалроқ Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг 27 сентябрь куни Байрутнинг жанубий ҳудудларига берган зарбалари натижасида ўз бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди.

Ҳасан Насруллоҳ Ҳизбуллоҳнинг энг узоқ вақт хизмат қилган бош котиби бўлиб, 1992 йилда ўзидан олдинги Аббос ал-Мусавий ўлдирилганидан кейин бу лавозимни эгаллаган.

Мусавий ва бошқа «Ҳизбуллоҳ» етакчиларидан фарқли ўлароқ, Насруллоҳнинг омма олдида обрўси бор эди, уни ривожлантириш учун йиллар керак бўлди. У минтақавий етакчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади ва Ливанда ҳам, хорижда ҳам машҳур эди.

Унинг ажойиб лидер сифатидаги имиджи айниқса Ҳизбуллоҳнинг 2006 йилда Исроил билан урушида эришган муваффақиятларидан кейин Яқин Шарқда мустаҳкамланди.

Лина Хатибнинг қайд этишича, Эрон Насруллоҳдан Яқин Шарқдаги таъсирини кенгайтириш учун қимматли восита топди.

1979 йилдан бери Теҳрон минтақавий етакчига айланишга интилиб, бир қанча араб давлатларида, жумладан Ироқ, Яман ва Сурияда қуролли гуруҳлар тармоғини яратди. 1982 йилда Исроилнинг Ливанга бостириб кириши ортидан пайдо бўлган Ҳизбуллоҳ тезда «қаршилик ўқи»да ўз ҳукмронлигини тасдиқлади.

Насруллоҳнинг четлатилиши билан Ҳизбуллоҳ қулаб тушмасада, Исроил уни ўлдиришга муваффақ бўлганлиги гуруҳнинг заифлигини кўрсатади. Бу Ливан ҳаракатининг руҳиятига жиддий зарба.

Мақолада айтилишича, бутун минтақада Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар Насруллоҳнинг ўлдирилиши ва Ҳизбуллоҳнинг заифлашиши ўз хавфсизлигига ҳақиқий таҳдид сифатида қарашади: агар Исроил Эроннинг Яқин Шарқдаги энг қудратли активини синдира олса, у ҳолда кичикроқ ва янги. Эрон тармоғидаги гуруҳларни бузиш осонроқ.

Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишига қарамай, ўзининг минтақавий таъсирини сақлаб қолишга муваффақ бўлди, бу алоҳида ҳодиса деб ҳисобланади. Бироқ, Насруллоҳнинг ўлдирилиши Исроилнинг Ҳизбуллоҳни зарарсизлантиришга қаратилган кенг қамровли кампаниясининг бир қисми бўлиб, Эроннинг Яқин Шарқдаги минтақавий таъсирини тугатиш бошланишини кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 12:36 30.09.2024. Ўқилди: 557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!