Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган йигит бухороликлардан узр сўради (фото)

Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган йигит бухороликлардан узр сўради (фото)

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг Бухоронинг «Лаби Хавуз» мажмуасидаги «Хўжа Насриддин Афанди» монументи бош қисмига чиқиб тушган фотосурати тарқалган эди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада ушбу шахс Қоракўл тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Қ.М. эканлиги аниқланди.

У ушбу фотосуратга 2015 йилнинг март ёки апрель ойларида тушганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги ва Бухоро аҳлидан кечирим сўрашини билдирди.

Киритилди: 05:08 15.08.2019. Ўқилди: 5667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!