NASA'нинг Ҳюстондаги Lyndon B.Jhonson космик марказида бўлиб ўтган тадбирда миссияда америкалик астронавтлар Андре Дуглас, Франк Рубио ва Ренди Бресник, шунингдек, италиялик астронавт Лука Пармитано иштирок этиши эълон қилинди.
Дастлаб “Артемида-3” миссияси доирасида Ойга одам туширилиши режалаштирилган эди. Бироқ 2026-йил февралида NASA миссия режаси ўзгартирилганини маълум қилди.
Янги режа бўйича экипаж паст Ер орбитасида қолади ва SpaceX ҳамда Blue Origin томонидан ишлаб чиқилаётган Ойга қўниш модуллари билан туташув амалиётларини бажаради.
“Артемида-3” миссиясининг учирилиши 2027 йилга мўлжалланган. NASA'нинг Ойга навбатдаги пилотли қўниши эса ҳозирча 2028 йилга қолдирилган.