Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Нархларни сунъий ошириш йўли билан катта миқдорда даромад олган “Навоийазот” АЖга нисбатан чора кўрилди

Нархларни сунъий ошириш йўли билан катта миқдорда даромад олган “Навоийазот” АЖга нисбатан чора кўрилди

Нархларни сунъий ошириш йўли билан катта миқдорда даромад олган “Навоийазот” АЖга нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, қўмита томонидан минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга бўлган “Навоийазот” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдолари орқали реализация қилинишида нарх манипуляциялари ҳолатлари аниқланган.

Маълум қилинишича, жамият томонидан 2021—2023 йилларда минерал ўғит (карбамид, сулфат аммония, суперфосфат), поливинилхлорид (ПVX) ва формалин) “Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳамда ҳукумат қарори талабларига зид ҳолда маҳсулотларини тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда жами 57 209 тонна маҳсулот биржа савдоларига қўйилмаслиги оқибатида таклифнинг сунъий равишда камайтирилиши натижасида нархлар ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошган.

Мазкур ҳуқуқбузарликлар натижасида жамият томонидан жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

Мазкур қонун талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан қўмита томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф этиш ва келгусида бунга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Киритилди: 17:48 11.06.2024. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!