Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Нақадар тубанлик! Сенатор “Қуръони Карим”нинг қайтадан ёзилишини талаб қиляпти!

A A A
Нақадар тубанлик! Сенатор “Қуръони Карим”нинг қайтадан ёзилишини талаб қиляпти!

Собиқ Бельгия гўзали, элчи ва сенатор Мария ван Дермеш мусулмонларнинг муқаддас китоби “Қуръони Карим” борасида  Европа Инсон ҳуқуқлари Маҳкамасига шикоят қилмоқчи.

Публика” нашрининг ББCга таяниб берган хабарида айтилишича, Мария бу борада Бельгиянинг “Де Зондаг” газетасига берган интервьюсида тўхталиб ўтган.

“Мен “Қуръон” буткул тақиқлансин демайман. Шунчаки китобнинг Инсон ҳуқуқлари Баённомасига уйғун равишда янгидан ёзилишини хоҳлайман. Чунки унда таҳлика кўп. Айтайлик, аёл эридан бир поғона пастда юриши керак. Ахир инсон ҳуқуқлари қани бу ерда? Бундан ташқари, аёллар ҳижобга ўраниши керак, бу ҳам ваҳшийлик. Энг ёмони аёлларнинг бадани кўринса, масалан, очиқ-сочиқ кийиниш гуноҳ саналади. Бу қанақаси?”.

Мария ван Дермеш, шунингдек, мусулмон аёллари ижтимоий тазйиқлар остида яшаётгани ҳақида ишонч билан гапирмоқда. Унинг Қуръон билан боғлиқ қарорига Бельгия радикал ўнг партиясида ёқловчилар топилаётган бўлса-да, бироқ ижтимоий тармоқларда христианлар уни Сенга Қуръон тегяптими, ўйлаб гапирмайсанми?” қабилидаги танқидларга кўмиб ташлашмоқда.

Албатта, “Қуръони Карим” замирида эзгулик, инсонийлик ётгани, бу муқаддас китоб инсониятни фақат эзгуликка чорлаши маълум. Мария каби қалб кўзи сўқирларнинг гапларига эса қулоқ солмаслик, унинг таъсирига тушмаслик керак.

 

Киритилди: 23:33 22.05.2018. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!