Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наоми Кэмпбеллга хайрия васийси бўлиш тақиқланди

Наоми Кэмпбеллга хайрия васийси бўлиш тақиқланди

Англия ва Уэльсдаги хайрия комиссияси супермодел Наоми Кэмпбеллнинг "Fashion for Relief" хайрия ташкилоти томонидан йиғилган маблағларнинг нотўғри ишлатилишини тергов қилганидан сўнг, унга беш йил давомида хайрия ташкилоти васийси сифатида ишлашни тақиқлади.

Бу ҳақда комиссиянинг Буюк Британия ҳукумати сайтида чоп этилган ҳисоботида айтилади.

Тергов шуни кўрсатдики, Fashion for Relief 2016 йилдан бошлаб беш йил давомида бир қатор мода намойишларидан тахминан 4,8 миллион фунт стерлинг (6,4 миллион доллар) олган. Қайд этилишича, улардан атиги 389 минг фунт стерлинг (520 минг доллар) хайрияга йўналтирилган, қолган даромад Кэмпбеллнинг хайрия тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ шахсий эҳтиёжларига, жумладан, меҳмонхона хоналари, авиачипталар, курорт муолажалари ва хизматлар учун тўловларга йўналтирилган.

Fashion for Relief бўйича тергов 2021 йилда бошланган. Жамғарманинг қўшма тадбирларни ташкил этишда иштирок этган ҳамкорлари қонунбузарликлар ҳақида хабар беришди. Шундай қилиб, Save the Children жамғармаси комиссияга 2017 йилда ўтказилган қўшма тадбирда болалар эҳтиёжлари учун 450 минг евро (501 минг доллар) йиғилгани, Кэмпбелл ташкилоти атиги 225 минг фунт стерлинг (301 минг доллар) тўлагани ҳақидаги далилларни тақдим этди. Ҳисоботга кўра, "Fashion for Relief" тўловга қодир эмаслиги сабабли тугатилмоқда.

Киритилди: 13:48 27.09.2024. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!