Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Наманганлик мактаб ўқувчилари ярим тунда жиноятга қўл урди

Наманганлик мактаб ўқувчилари ярим тунда жиноятга қўл урди

2021 йил 15 июнь куни туман ИИБ ТБда тўпланган ҳужжатларга кўра, Янгиқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2005 йилда туғилган, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган ва Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган фуқаролар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, шу йил 15 июнь кунига ўтар кечаси, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, дарахтга боғлаб қўйган нархи 15.000.000 сўмлик икки бош молларини ўғирлаб кетганликлари аниқланган.

Шунингдек, улар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу кунга ўтар кечаси, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, молхонасида бўлган нархи 15.000.000 сўмлик икки бош молларини ўғирлаб кетганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, улар ўзларининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, шу кунга ўтар кечаси, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, молхонасида бўлган нархи 20.000.000 сўмлик икки бош молларини ўғирлаб кетганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 08:55 19.06.2021. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!