Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Наманганда ЙТҲ оқибатида 2 нафар велосипед ҳайдовчиси вафот этди

Наманганда ЙТҲ оқибатида 2 нафар велосипед ҳайдовчиси вафот этди

Жорий йилнинг 4 июль куни соат 08:30 ларда Уйчи тумани «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудида шу туманда яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган «ВАЗ-21063» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. Афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай жабрланувчи 9 июль куни шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, 9 июль куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳам афсуски аянчли якун топди. Соат 16:30 ларда, Косонсой-Наманган йўлининг 17 км.да туманда яшовчи фуқаро «Дамас» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобиль бошқараётганингизда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг. Бир инсоннинг ҳалок бўлишига ёки оғир тан жароҳат олишига сабабчи бўлиб қолманг», дейилади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Киритилди: 07:20 12.07.2020. Ўқилди: 2680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!