Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Наманганда ўқувчилар ижарага олган Gentra ЙТҲга учради

Наманганда ўқувчилар ижарага олган Gentra ЙТҲга учради

Наманган шаҳрида Gentra автомобили ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти телевидениеси хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳолат 2 октябрь куни соат 11:00 атрофида шаҳарнинг Марғилон кўчасида содир бўлган. 5 нафар мактаб ва техникум ўқувчиси Gentra машинасини ижарага олиб, катта тезликда ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтган. Сўнгра йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб юк машинасига урилган.

ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчиси бўлган 17 ёшли ўсмир шифохонага олиб борилаётганида вафот этган.

Шунингдек, яна 3 нафар тенгдоши ва 15 ёшли бола оғир жароҳатлар билан РШТЁИМ Наманган вилояти филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Марказ шифокорининг билдиришича, болаларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Улардан бирида клиник ўлим ҳолати кузатилган ва кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда ўсмирларнинг барчаси кома ҳолатида ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Вояга етмаган ўқувчиларга машина берган ижарачи билан боғлиқ маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.

Киритилди: 23:10 07.10.2024. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!