Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Наманганда “свет“ дан ноқонуний фойдаланиб келган хонадон аниқланди

Наманганда “свет“ дан ноқонуний фойдаланиб келган хонадон аниқланди

“Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ Энергосавдо филиали Наманган бўлинмаси томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Қайд этилишича, ўтказилган рейд тадбирларида Наманган шаҳар “Гулпора“ МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро А.О. га қарашли хонадоннинг электр энергиясидан фойдаланиши кўрикдан ўтказилганда, электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб электр таъминотидан ажратилди.

Маълумотларга кўра, аниқланган ноқонуний фойдаланиш ҳолатига 3,2 млрд сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси қиймати қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 04:21 07.03.2025. Ўқилди: 1506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!